299 та эскирган насос станцияларини модернизация қилишга 700 млн евро талаб этилади, дея хабар қилди президент. Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, 78 минг гектар ер қўшимча фойдаланишга киритиш, 78 млн кВт*с электр энергиясини ва 56 млрд сўмлик бюджет маблағларини тежашга имкон яратади. Биринчи босқичда 98 та станцияни модернизация қилиш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 146 млн евро кредит талаб қилинади.
Президент раислигида ўтган йиғилишда 2021 йилги суғориш мавсумида сув таъминоти 25 фоиз кам бўлиши кутилаётгани айтилди. Шу боис, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали 3 млрд кубметр сувни тежаш лозимлиги таъкидланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг